Ўзбекистон | 08:27 / 30.12.2022
6260
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 115 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

2022 йилнинг  январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 115,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга ошган.

Бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг йиллар кесимида ўсиш суръати:

  • 2019 йил январь-ноябрь – 22,8 фоиз;
  • 2020 йил январь-ноябрь – 9,9 фоиз;
  • 2021 йил январь-ноябрь – 5,9 фоиз;
  • 2022 йил январь-ноябрь – 5,7 фоиз.

Мавзуга оид