Ўзбекистон | 10:28 / 02.01.2023
5005
1 дақиқада ўқилади

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 фоизга ошди

Ўзбекистонда қанча бензин ишлаб чиқарилгани тўғрисида маълумот берилди.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 млн тоннадан ошди. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 фоизга ошган.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

  • автомобил бензини – 1,1 млн тонна;
  • кўмир – 4,8 млн тонна;
  • нефт – 721,2 минг тонна;
  • газ конденцати – 1,2 млн тонна;
  • енгил автомобиллар – 275 677 дона;
  • автобус – 1 125 дона;
  • юк автомобиллари – 3 686 дона;
  • автомобил двигателлари – 208,8 минг дона.

Мавзуга оид