Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БМТ Космосдан тинч мақсадда фойдаланиш қўмитасига қўшилди
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистонни Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасига (COPUOS) қўшиш тўғрисида қарор қабул қилди.
COPUOS БМТнинг махсус қўмитаси бўлиб, унинг асосий вазифалари халқаро ҳамкорликни кўриб чиқиш ва коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда космик фазони тадқиқ этишда юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни ўрганишдан иборат. Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга қўшилиши билан унинг аъзолари сони 97 тага етди. 41 та халқаро ташкилот қўмита ва унинг қуйи қўмиталарида кузатувчи мақомига эга.
COPUOS'да иштирок этиш мамлакатларга коинот билан боғлиқ ўзгаришлар ва жараёнларни кузатиш ҳамда муҳокама қилиш учун глобал даражада ноёб имкониятни тақдим этади.
Ташкилотга тўлақонли аъзолик Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликда ва COPUOS'нинг барча тадбирларида иштирок этиш имкониятини беради.