Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 граммдан оширилмаслиги белгилаб қўйилди
Ҳукуматнинг 2022 йил 28 декабрдаги 726–сонли қарори билан таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланди.

Фото: Kun.uz
Регламент билан қуйидагилар белгиланди:
- мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
- ёзув учун мўлжалланган матбаа маҳсулотларига кўйиладиган хавфсизлик талаблари;
- ўқув нашрлари ва қўшимча таълим учун нашрлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
- ёзув учун матбаа маҳсулотлари, ўқув нашрлари ва қўшимча таълим нашрларини қадоқлашга доир талаблар;
- матбаа маҳсулотини идентификациялаш, намуналарни танлаш ва назорат қилиш услублари.
Регламент фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатлар олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Жумладан, умумий ўрта таълим ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим учун ўқув нашрларида тор ёзиладиган шрифтлар қўллаш мумкин эмас.
Шунингдек, таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотларида газета қоғози ва ялтироқ қоғоздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ёш тоифасига қараб нашрлар:
- 1-4-синфлар;
- 5-9-синфлар;
- 10-11-синфларга мўлжалланади.
Нашр вазни дарсликлар учун:
- 1-4-синфлар учун 300 граммдан;
- 5-6-синфлар учун 400 граммдан;
- 7-9-синфлар учун 500 граммдан;
- 10-11-синфлар учун эса 600 граммдан ошмаслиги керак.
1-4-синфлар учун адабиётларда рангли бўёқлар, шрифтни белгилаш, чизилган шрифтлар, кўп устунли териш қўлланмайди.
Регламент расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач амалга киритилади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп иккинчи муддатининг биринчи 100 куни якунларини мақтади
Жаҳон | 08:44
-
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди
Иқтисодиёт | 08:30
-
Днипрода РФ ҳужумида бир киши ҳалок бўлди, Харкивда ўнлаб одамлар жароҳатланди
Жаҳон | 08:00
-
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди
Ўзбекистон | 07:59
Мавзуга оид

15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди

18:42 / 30.10.2024
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин

14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди

11:54 / 29.09.2024