Жаҳон | 20:01 / 03.01.2023
6444
1 дақиқада ўқилади

Полша БМТ орқали Германиядан товон пули олмоқчи

Полша Германиядан репарация олишда ёрдам сўраб Бирлашган миллатлар ташкилотига мурожаат қилди.

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари, ҳукуматнинг репарация масалалари бўйича ваколатли вакили Аркадиуш Мулярчик маълум қилди.

«Биз бу масалага аралашишни, ушбу мулоқотни ўтказишни истамайдиган Германия билан мулоқот учун платформа яратишни сўраяпмиз», деди у.

Аввалроқ Полша худди шундай илтимос билан Европа Кенгаши ва ЮНEСКО ташкилотига мурожаат қилган эди.

3 сентябр куни Полша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Германиядан Иккинчи жаҳон уруши давридаги вайронагарчилик учун товон пули (репарация) талаб қилувчи нотани имзолади.

Варшава урушдан етказилган зарарни 6,2 триллион злотих (1,3 триллион доллар) деб баҳоламоқда. Талаблар рўйхатига 1939-1945 йилларда Германия давлати томонидан ўғирланган Полша давлат банкларининг активлари ва мажбуриятларини қайтариш, шунингдек, агрессия ва немис истилоси қурбонлари ва уларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар киритилган.

 

 

 

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид