Жаҳон | 21:41 / 04.01.2023
11037
1 дақиқада ўқилади

АҚШда энг харидоргир автомобил маълум қилинди

Ford компанияси пикапи 41 йилдан бери ушбу мақомни сақлаб турибди. 

Фото: Ford

Ford F-Series автомобиллари оиласи 2022 йилда Қўшма Штатларда энг кўп сотилган пикап мақомини сақлаб қолди. Ушбу автомобил модели 46 йилдан буён энг харидоргир бўлиб келмоқда.

Бундан ташқари, 41 йил давомида F-Series Қўшма Штатларда энг кўп сотилган автомобил мақомини ҳам сақлаб келмоқда. Ford компанияси маълумотларига кўра, 2022 йилда ушбу пикаплардан 640 мингтаси сотилган, яъни ҳар 49 сонияда битта машина.

Агар 2022 йилда сотилган F-Series машиналари бамперини бир-бирига теккизиб жойлаштирсангиз, уларнинг занжири 3,8 минг км дан ошади ва Лос-Анжелесдан Детройтгача чўзилади, деб хабар берди Ford. 2023 йилда ушбу моделнинг сотувга чиқарилганига 75 йил тўлади.

Мавзуга оид