Ўзбекистон | 10:15 / 04.01.2023
10281
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли 4-январ куни соат 00: 00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.  

Фото: Kun.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб,  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали пойезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди. 

Шунингдек,  ФВВ,  ЙПХ ва  "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари билан биргаликда йўлни қордан тозалаш,  музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари тўхтовсиз олиб борилди.  

Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун,  4-январ куни соат 10: 00 да Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. 

Мавзуга оид