Ўзбекистон | 09:19 / 04.01.2023
6765
1 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитаси янги ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олади

Вазирлар Маҳкамасининг “Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Низомга асосан тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби белгиланмоқда.

Яратилган янги иш ўринлари Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали ҳисобга олинади.

Янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан сўнг 5 кунда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид