Ўзбекистон | 11:09 / 04.01.2023
8225
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишида қўллаб-қувватлайди

Инвестициялар вазирлигида инвестициялар вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокаралар гуруҳи раҳбари Бадриддин Обидов Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Ўзбекистондаги доимий вакили Кевин Росс билан учрашув ўтказди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия аъзолари, Музокаралар гуруҳи ва 10 та алоҳида йўналишлар бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятининг жорий натижаларига, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг мувофиқлаштируви остида Ташкилотга аъзо давлатлар томонидан сўралган барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида уларнинг тезкор саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди.

ЖСТга кириш жараёнида техник ёрдам дастурларини амалга ошириш доирасида донор давлатлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди. Улар иштирокида сўнгги 3 йил давомида 250 дан ортиқ тренинг ва семинарлар ташкил этилди, Ташкилотга аъзо бўлишнинг иқтисодиёт турли тармоқларига таъсири бўйича тадқиқотлар олиб борилди ва бошқа тегишли тадбирлар амалга оширилди.

Учрашув якунлари бўйича ХВЖ доимий вакили Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини янада илгари суриш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

 

Мавзуга оид