Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина «Шаҳед»ларнинг россиялик операторлари шахсини маълум қилди
Россия Мудофаа вазирлигининг учувчисиз авиация марказининг тўрт нафар ходими Эронда дронларни бошқариш бўйича ўқитилди, шундан сўнг улар ҳарбийларни Россияда тайёрлади, дея хабар бермоқда "Слідства.Інфо" ва "Нашi грошi.Львiв" журналистлари.
Фото: skynews
Украиналик журналистлар Россия армияси Украина фуқаролик инфратузилмасига зарба берган Эроннинг "Шаҳед" ("Герань") учувчисиз учоқларини ишлатаётган россиялик ҳарбий хизматчиларнинг исмларини ошкор қилди. Улар камида тўрт киши: Россия ҳарбий-ҳаво кучлари капитани Андрей Степовой, Россия ҳарбий-ҳаво кучлари лейтенанти Евгений Глухов, шунингдек, ҳарбий хизматчилар Сергей Созинов ва Глеб Пивкин, дейилади "Слідства.Інфо" ва "Нашi грошi.Львiв"нинг пайшанба, 5 январь куни чоп этилган қўшма суриштирувида.
Суриштирув муаллифларига кўра, бу аскарлар Коломна шаҳрида жойлашган Россия Мудофаа вазирлигининг учувчисиз авиация бўйича Россия давлат марказида ишлайди. 2022 йилнинг ёзида улар Эроннинг Кошан шаҳрида «армия мусобақалари» ниқоби остида "Шаҳид"ларни учиришни ўрганган ва Россияга қайтиб келгач, ўзлари ўз қўшинлари томонидан фойдаланиш учун дрон операторларини тайёрлашни бошлаган.
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, жорий йилнинг август ойида Кошанда бўлиб ўтган «армия мусобақаси» Эрон дронларининг биринчи партияси Россияга етказилган вақтга тўғри келган.
Мавзуга оид
19:15 / 14.03.2026
Эрон Украинага зарба бериш билан таҳдид қилди
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
16:10 / 13.03.2026
Украинада Россия ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
13:52 / 13.03.2026