Ўзбекистон | 08:19 / 07.01.2023
4150
2 дақиқада ўқилади

Вазирликлар айрим раҳбарларининг АКТ бўйича саводхонлик даражаси баҳоланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари АКТ бўйича саводхонлик даражасини ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур қарор лойиҳаси билан:

  • вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмаси раҳбарлари ва ходимларининг ҳар уч йилда бир маротаба ўтиши мажбурий бўлган ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш тизими асосида малака ошириши янги тартибини жорий этиш;
  • талабгор ҳар уч йилда бир марта Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасининг attestat.egov.uz – Аттестациядан ўтказиш ва малака сертификатини бериш ягона ахборот тизими орқали мажбурий равишда аттестациядан ўтиши;
  • талабгорнинг аттестация натижалари Аттестация ахборот тизимидаги ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш модули орқали ахборот-коммуникация технологияси соҳасига оид тест ўтказиш йўли билан баҳоланиши;
  • аттестация натижаларига кўра, шаклланган тавсияга асосан, давлат ташкилотларининг иш берувчилари томонидан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги ўқув муассасаларида давлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобига талабгор малакаси мажбурий равишда оширилиши;
  • талабгорнинг аттестациядан муваффақиятли ўтиши натижасида олган аттестация гувоҳномаси уни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорни тегишли давлат ташкилоти томонидан моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши ва бошқа нормалар белгиланмоқда.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид