ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади

Фото: Kun.uz
18 сентябр куни Тошкент шаҳрининг CAEx мажмуасида ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади. Форум IT соҳасида икки мамлакат вакиллари, илмий доиралар ва бизнес вакилларини бирлаштириш имкониятини беради.
Унда АКТ сиёсати ва рақамли ҳукумат, давлат ва хусусий секторда 5G роли, рақамли кўникмалар ва таълим, сунъий интеллект соҳаларида замонавий илғор тажрибалар, ечимлар ва муаммолар ҳақида маълумот алмашиш имкони бўлади.
Форумда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги ва АКТ соҳасидаги тегишли идоралар вакиллари билан бир қаторда Латвия томонидан Ақлли маъмурият ва минтақавий ривожланиш вазирлиги, Электрон коммуникациялар офиси, Латвия IT кластери, “Tilde” компанияси, шунингдек Рига техника университети ва бошқа таълим соҳасидаги ташкилотлари вакиллари иштирок этади.
Латвия ва Ўзбекистон анъанавий равишда Европа ва Марказий Осиёни боғловчи яқин алоқа ва савдо алоқаларига эга. Бугунги кунда ҳар икки мамлакатда рақамли трансформация ҳамкорлик учун янги имкониятлар мавжуд. Латвия давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда IT экспорти бўйича етакчи мамлакатлар қаторида саналади.
Ўзбекистон ўзининг жадал ривожланаётган АКТ соҳаси, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш дастурлари, истиқболли режалари билан Латвия компаниялари ва инвесторлари учун жозибадор саналади. Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми икки мамлакат ўртасида IT соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

21:42 / 18.03.2025
Латвия Россия ва Беларус чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пунктини пиёдалар учун ёпди

23:05 / 16.03.2025
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди

18:55 / 21.02.2025
Латвия Сейми россияликларнинг кўчмас мулк сотиб олишини тақиқловчи қонунни қўллаб-қувватлади

17:34 / 20.02.2025