Ўзбекистон | 10:59 / 09.01.2023
2804
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда табиий фанлар бўйича 9 мингта илмий тадқиқот ишлари қилинган 

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда табиий фанлар бўйича илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони 9,3 минг нафарни ташкил этган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, табиий фанлар йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган тадқиқотчи-мутахассислар сони математика, механика йўналишида 1,8 минг нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, кимё, фармакологик кимё йўналишида 2,7 минг нафар, физика, астрономия йўналишида 1,4 минг нафар тадқиқотчи-мутахассислар илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини бажарган.

Ушбу кўрсаткич юқорида қайд этилган йўналишлардан бошқа соҳаларда 3,4 минг нафар тадқиқотчи-мутахассисларга тенг бўлди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид