Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея ўзбекистонлик ҳарбий шифокорлар малакасини оширади
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Корея Қуролли кучлари Тиббиёт қўмондонлиги билан ташкил қилинган учрашув натижасида 2023 йилда мамлакат Мудофаа вазирлиги тиббиёт мутахассисларининг тиббий ёрдам кўрсатиш курсларида таҳсил олишлари бўйича келишувга эришилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
2022 йилда Корея Республикаси Қуролли Кучлари Тиббиёт мактаби ушбу курслар ташкилотчиси сифатида халқаро аккредитациядан ўтганидан бошлаб Ўзбекистоннинг 12 нафар ҳарбий хизматчиси мазкур ўқув курсларида таълим олган дастлабки хорижий вакиллардан бўлишди.
Ўқув машғулотлари якунида Ўзбекистоннинг барча ҳарбий хизматчилари Корея Қуролли кучлари комиссияси олдида амалий синовлардан муваффақиятли ўтди. Курснинг халқаро стандартлардан муваффақиятли ўтгани инобатга олиниб, Ўзбекистоннинг барча ҳарбий хизматчиларига тегишли халқаро сертификатлар берилди.
2023 йилда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг яна 15 нафар тиббиёт мутахассиси ушбу курсларда малака ошириши кутилмоқда.
Шошилинч тиббий ёрдам курси АҚШ, Канада, Германия ва бошқа қуролли кучларда ўз самарасини кўрсатган АҚШ Мудофаа вазирлигининг жанговар жароҳатларни тактикавий бошқариш курсига қўшимча ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
22:25 / 31.03.2026