Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
14 январ куни ҳарорат 12 даража совуқни ташкил этади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 14 январ, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража совуқ, кундузи 8-10 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даража совуққача, кундузи 5-10 даража совуқ, баъзи жойларда 12 даража совуққача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даража совуққача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, баъзи жойларда 17 даража совуққача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража совуқ, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.