Ўзбекистон | 12:53 / 17.01.2023
7355
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантиради

Ўзбекистон транспорт вазири И.Маҳкамов Сингапурда ушбу мамлакат транспорт вазири С.Исваран билан музокаралар ўтказди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Унда мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича келишувларга эришди.

Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Сингапур Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди. Битимга кўра, томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид