Европа кенгаши бош котиби Навалнийни озод қилишга чақирди
Мария Пейчинович-Бурич ИҲЕС Алексей Навалнийни озод қилишга қарор қилганини, бироқ мухолифатчи ҳамон «оғир шароитда» қамоқда қолаётганини эслатди.
Европа кенгаши бош котиби Мария Пейчинович-Бурич Россия расмийларини Алексей Навалнийни кечиктирмасдан озод қилишга чақирди. Бу ҳақда Европа кенгаши матбуот хизматининг 17 январь, сешанба куни – Россияда мухолифат етакчиси ҳибсга олинганининг икки йиллиги муносабати билан тарқатган баёнотида айтилади.
Хусусан, Мария Пейчинович-Бурич Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Алексей Навалнийни озод қилиш тўғрисида қарор чиқарганини, бироқ мухолифатчи ҳамон «оғир шароитларда» қамоқда қолаётганини эслатди. Европа кенгаши бош котиби Навалний ҳибсда бўлганида шафқатсиз муносабатга дуч келаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. «Россия ҳукуматини унга зудлик билан барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга чақираман», — деди Пейчинович-Бурич.
17 январь куни Россия мухолифати етакчисининг тарафдорлари уни қамоқдан озод қилиш учун турли саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида #FreeNavalny - «Навалнийга озодлик» кампаниясини бошладилар. Акция Алексей Навалний Германиядан Россияга қайтганининг икки йиллиги муносабати билан бошланган, у ерда "Новичок" заҳарловчи моддаси билан ҳужумдан кейин даволанган эди. Сиёсатчи 2021 йил 17 январь куни Москва аэропортида ҳибсга олинган ва ўшандан бери деярли 730 кун ҳибсда сақланмоқда.
Алексей Навалний Владимир вилоятининг Мелехово шаҳридаги 6-сонли колонияда. Ўтган йилнинг июнь ойидан бери, "ИК-6" қамоқхонасида сақланаётган пайтда у ўн марта жазо камерасига юборилган. Январь ойи бошида адвокат Вадим Кобзев сиёсатчининг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
21:37 / 12.11.2024
Португалияда Алексей Навалний мемориали очилди. У Россия элчихонаси яқинида жойлашган
14:10 / 14.10.2024
Жаҳон ОАВ Навалнийнинг хотираларидан парчаларни чоп этди
13:10 / 05.10.2024
«Досье»: Навалний қўлини теккизган ҳамма нарса колониядан олиб чиқиб кетилди
23:25 / 03.10.2024