Ўзбекистон | 11:36 / 20.01.2023
9466
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари нисбатан совуқ ҳарорат сақланиб қолади

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича об-ҳавони ҳали ҳам совуқ антициклон белгилайди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар қилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ушбу кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 20-21 январь кунлари энг чекка жанубда бироз қор ёғиши мумкин

Кундузи ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача бўлади, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид