Ўзбекистонда пиёз экспорти вақтинча чекланди

Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов жорий этилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агротехнологиялар бош бошқармаси бошлиғи Зафар Ортиқов маълум қилди.
Ушбу қарор ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Бугунги кунда ҳудудларда жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги тасдиқланмоқда. Бу эса жойларда пиёз захираси мавжудлигини кўрсатмоқда.
Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, аҳоли истеъмол талаби доирасида мавжуд захирага қўшимча 26,5 минг тонна пиёз кераклигини кўрсатмоқда. Ушбу маҳсулотларни импорт қилиш бўйича хорижий давлатлардаги соҳавий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ аномал совуқ об-ҳаво таъсири натижасида Тошкент шаҳридаги марказий деҳқон бозорларида пиёзнинг улгуржи нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 баробарга қимматлашгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

11:53 / 11.04.2025
Пиёз нархи нега қимматлашди?

22:29 / 11.06.2024
Сувтекин пиёзни ҳайдаб ташлаш керак эмас: уни кесиб қуритиб даромад олиш мумкинлиги айтилмоқда

20:23 / 07.06.2024
“Ҳосили кўп, харидори йўқ пиёз” — баҳорги пиёз нега далада қолиб кетяпти?

08:30 / 07.05.2024