Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик: Ўқиш 23 январдан анъанавий тарзда бошланади
Олий таълим муассасаларида дарслар онлайн бўлмайди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланиши ҳақида хабар берди.
«Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланишини маълум қиламиз.
Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади», дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик шу тариқа ОТМда дарслар 1 февралга қадар онлайн бўлиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди.
- Маълумот учун, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилган.
- Эслатиб ўтамиз, қишки таътилдан кейин олийгоҳларда дарслар 9 январдан бошланиши керак эди. Аввалига қаттиқ совуқ туфайли 18 январга кўчирилган биринчи ўқиш куни кейинчалик аксарият ҳудудларда 23 январ кунига сурилганди.
Мавзуга оид
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:00 / 13.04.2026