Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 январ куни айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража илиқни ташкил этади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 22 январ, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража совуқ, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, баъзи жойларда 17 даража совуққача, кундузи 0-5даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, баъзи жойларда 0-5 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.