Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барселонадан Марселга қурилаётган водород қувури Германиягача узайтирилади
Барселонадан Марселгача қурилаётган H2Med водород қувури энди Германиягача узайтирилиши режалаштирилган.
Франция ва Германия Барселона ва Марсел ўртасида қурилиши режалаштирилган водород қувурини Германиягача узайтирмоқчи. Бу ҳақда 22 январь, якшанба куни Елисей шартномасининг 60 йиллиги муносабати билан имзоланган икки давлатнинг қўшма декларациясида айтилади.
Ҳужжатда қайд этилганидек, мамлакатлар водородни бутун Европага ташиш учун «Европа водород магистрали»ни яратиш ниятида. «Бу зарур миллий ва трансчегаравий водород инфратузилмасини, хусусан, мавжуд ва режалаштирилган инфратузилмаларни кенгайтириш ва улашни, шу жумладан манфаатдор шериклар билан келишилган ҳолда H2Med қувурини Германияга узайтиришни ўз ичига олади», дейилади декларацияда.
«Биз H2Med қувури лойиҳасини кенгайтиришга қарор қилдик, у Европа молиялаши туфайли Испания, Португалия ва Францияни Германия билан боғлайди, бу лойиҳа инфратузилмаси бўйича ҳамкорга айланади», — деди Франция президенти Эммануэл Макрон.
Иккала давлат ҳам апрель ойи охиригача «стратегик қарорлар» қабул қилиш учун водород бўйича вазирлар даражасидаги «юқори даражадаги ишчи гуруҳ» тузмоқчи. AFP агентлиги маълумотларига кўра, Германия ва Франция водород ишлаб чиқариш усули ҳақида қарор қабул қилишлари керак.
Германия қайта тикланадиган энергия манбалари ёрдамида ишлаб чиқарилган «яшил водород»дан фойдаланишни талаб қилмоқда. Франция, ўз навбатида, ядро энергиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган «қизил водород»ни афзал кўради, деб ёзади AFP.
Қувур лойиҳасига кўра, унинг ишга туширилиши 2030 йилда амалга оширилиши керак. У орқали йилига икки миллион тоннага яқин водород ташилиши режалаштирилган. Лойиҳани кенгайтиришдан олдинги умумий қиймати тахминан 2,5 миллиард еврога баҳоланган.
2030 йилда Европа Иттифоқи ўн миллион тоннага яқин «яшил» водород ишлаб чиқариш ва шу миқдорни импорт қилиш ниятида, деди аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен. Бунинг учун Пиреней яриморолидан қувур каби транспорт имкониятлари зарур, деди у.
Мавзуга оид
14:43 / 06.11.2025
Ўзбекистон энергетикасида водород ишлаб чиқаришни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди
14:15 / 10.07.2025
Veolia Energy Тошкентда қувур ёрилиши туфайли етказилган зарарни қоплаб беради
11:56 / 10.07.2025
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди (видео)
19:09 / 21.04.2025