Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энергетикасида водород ишлаб чиқаришни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Экологик партия фракцияси билан ҳамкорликда ўтказган йиғилишда водород технологияларини жорий этиш истиқболлари, иқтисодиётни энергия ресурслари билан ишончли таъминлаш ва энергия самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Фото: iStock
Йиғилишда депутатлар, вазирлик ва идоралар, илмий муассасалар ва экспертлар ҳамжамияти, жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Таъкидланишича, иқлим ўзгариши ва ифлосланиш шароитида қайта тикланувчи манбалардан фойдаланиш ҳамда экологик тоза ёқилғиларга ўтиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Қайд этилишича, водород ёнилғиси ёниши натижасида асосан сув буғи ҳосил бўлади ва у органик ёнилғиларга нисбатан юқори энергия сиғимига эга. Таклиф-тавсияларда “яшил” водородни саноат миқёсида ишлаб чиқаришни тартибга солувчи ҳужжатларни амалиётга изчил жорий этиш зарурлиги билдирилди.
Йиғилиш доирасида қуёш ва шамол манбаларидан олинадиган электр энергиясида ишлайдиган, водород технологияси тизимлари билан уйғунлашган гибрид автоном-техник мажмуа тақдимоти ўтказилди. Ушбу ечим энергетика тизими барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Депутатлар водород энергетикаси йўналишида илмий ишланмаларни амалиётга жадал татбиқ этиш, энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва жамоатчилик хабардорлигини ошириш муҳим эканини қайд этди. Якунда давлат органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва олимлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мавзуга оид
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
13:38 / 26.11.2025
Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш йўлга қўйилди
14:30 / 25.11.2025