Давос форумида илк марта ўзбекистонлик тадбиркор чиқиш қилди
Швейцариянинг Давос шаҳри 16-20 январ кунлари Жаҳон иқтисодий форумига (World Economic Forum 2023) мезбонлик қилди. Бу галги катта миқёсдаги иқтисодий тадбирда ўзбекистонлик тадбиркор Равшан Убайдуллаев ҳам иштирок этди.

Равшан Убайдуллаев форум иштирокчилари учун ўзи бошчилик қилаётган Amirsoy тоғ-чанғи курорт зонаси бўйича тақдимот ўтказди.
Равшан Убайдуллаев ўз чиқишида Amirsoy ҳудудининг яратилиши, ушбу лойиҳанинг уч йил давомидаги муваффақияти ҳақида сўзлаб берди. Ўзбекистонда чанғи комплексларини ташкил этиш, бу борадаги туризмни ривожлантиришнинг аҳамияти муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи бу каби лойиҳаларнинг бош ташаббускори эканини алоҳида қайд этиб ўтди. Жумладан, Amirsoy дам олиш зонасини муваффақиятларида президент Шавкат Мирзиёев шахсан ўзи қўллаб-қувватлагани ҳам муҳим аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлади.
Маълумот учун, Жаҳон иқтисодий форуми ҳар йили ўтказилади. Швейцариянинг Давос курорт ҳудуди мезбонлик қиладиган ушбу форум бу сафар 2023 йилнинг 16-20 январ кунлари бўлиб ўтди. Форумда дунёнинг энг кўзга кўринган иқтисодчилари, бизнес вакиллари, тадбиркорлари иштирок этади. Ушбу форум давлат ва хусусий шерикчилик тамойиллари асосида фаолият юритади. Форумга 1971 йилда асос солинган бўлиб, унинг штаб квартираси Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси
Жамият | 18:55
-
Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида ракеталарини синовдан ўтказди
Жаҳон | 18:51
-
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди
Жаҳон | 18:17
-
Шавкат Мирзиёев Эрон президентига таъзия йўллади
Ўзбекистон | 18:15
Мавзуга оид

19:09 / 27.01.2025
Сунъий интеллект етакчилари – Давосда. Улар нималар дейишди?

10:56 / 26.01.2025
“Давлатлар бўйнидаги қарз хавотирли даражага етди” – Давос форумида муҳокама

21:23 / 23.01.2025
2025 йилги глобал хатарлар қайси? Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботи

20:38 / 23.01.2025