ОАВ: АҚШ Украинага М1 Abrams танкларини беришга тайёр
Америка Қўшма Штатлари Украинага М1 Abrams жанговар танкларини етказиб беришга тайёр, дея хабар бермоқда AP Жо Байден маъмурияти вакилларига таяниб.
Тафсилотлар ҳозирча ишлаб чиқилмоқда, деб ёзади ахборот агентлиги.
Суҳбатдошлардан бири танклар Киев учун Украина хавфсизлигини таъминлаш бўйича бўлажак ташаббус доирасида сотиб олинишини таъкидлади, бу эса қурол ва техникани узоқ муддатли молиялаштиришни назарда тутади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби бу маълумотни тасдиқлашдан бош тортди. «Ҳозир ҳеч нарса эълон қила олмайман», деди у журналистларга.
18 январь, чоршанба куни АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Колин Каль Қўшма Штатлар ҳали Украинага Abrams танкларини етказиб бериш ниятида эмаслигини маълум қилганди.
Ушбу қарорга сабаб - бу танкларда «хизмат кўрсатиш тизими осон эмас» эди. Abrams танклари қиммат, мураккаб тайёргарликни талаб қилади ва кўп ёнилғи сарфлайди, дея расмий сўзларидан иқтибос келтирган AFP.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин украиналикларга улар таъмирлаши ва техник хизмат кўрсатиши мумкин бўлмаган ҳамда узоқ муддатда сотиб олишга қурби етмайдиган қуролларни етказиб беришни истамаяпти, чунки бу - «бефойда», деди Каль.
«Гап рамзий жиҳатдан қиммат нарсада эмас, балки Украинага жанг майдонида ҳақиқатан нима ёрдам беришида», - деди мудофаа вазири ўринбосари. Шу билан бирга, Каль Қўшма Штатлар келажакда Украинага Abrams танкларини етказиб бериши мумкинлигини бутунлай инкор этмади.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024