11:46 / 25.01.2023
2822

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги иқтисодий ҳолати рақамларда эълон қилинди

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда маълум қилинди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 105,7 фоизни ташкил этган.

Бундан ташқари, саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси 105,2 фоизга, қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,6 фоизга тенг бўлди.

Шунингдек:

  • чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 112,3 фоиз;
  • бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 115,9 фоиз;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш  суръати – 103,6 фоиз;
  • ташқи савдо айланмаси  ўсиш суръати – 118,6 фоиз;
  • экспортнинг  ўсиш суръати – 115,9 фоиз;
  • импортнинг  ўсиш суръати – 120,4 фоиз;
  • фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 592 371 та;
  • транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 100,5 фоиз;
  • транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105,6 фоиз;
  • аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 109,7 фоиз.
Top