Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистон шоколад маҳсулотларини энг кўп Озарбойжонга етказиб берган — 633,1 тонна. Кейинги ўринда Мўғулистон қайд этилган — 433,7 тонна.
Шунингдек, Қозоғистонга 368,8 тонна, Россияга 365,2 тонна, Қирғизистонга 360,3 тонна шоколад маҳсулотлари экспорт қилинган.
Маълумотларга кўра, қолган давлатлар ҳиссасига жами 1,1 минг тонна шоколад маҳсулотлари тўғри келган.
Умуман олганда, келтирилган статистик кўрсаткичлар шоколад маҳсулотлари бўйича экспорт географияси кенгайиб, ташқи бозорларда маҳсулотга талаб ортиб бораётганини кўрсатади.










