12:36 / 26.01.2023
4178

Қурилишда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1,6 баробарга ошди

Сўнгги йилларда қурилиш корхоналари қанчага кўпайгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони, 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 баробарга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2019 йилда 29 112 тани ташкил этган.

Бундан ташқари, 2020 йилда қурилишда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 36 199 тага, 2021 йилда – 40 950 тага тенг бўлган.

Шунингдек, ушбу кўрсаткич 2022 йилда – 43 695 тани, 2023 йилда – 46 971 тани ташкил қилди. 

Top