11:57 / 27.01.2023
8296

Украина учун халқаро донорлар платформаси ишга туширилди

Украинани тиклаш учун ёрдам шаффоф ва мувофиқлаштирилган тарзда келишини таъминлаш учун халқаро донорлар, молия институтлари ва ҳокимият органлари ҳозирда махсус платформа орқали ўз ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда.

Фото: Dogukan Keskinkilic/AA/picture alliance

26 январь, пайшанба куни Украинани қайта тиклаш бўйича Донорларни мувофиқлаштириш платформаси ишга тушди. У халқаро донорларни халқаро молия институтлари билан боғлаш учун мўлжалланган бўлиб, Украинага ёрдам «мувофиқлаштирилган, ошкора ва ҳисобдорлик тамойилларига мувофиқ» келади», — дейилади Европа комиссияси сайтидаги баёнотда.

Видеоконференция орқали ўтказилган платформанинг биринчи йиғилишида Украина, Европа Иттифоқи, "катта еттилик" давлатларининг юқори мартабали амалдорлари, шунингдек, Европа инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби молиявий институтлар вакиллари иштирок этди. Кейинчалик, бошқа донорлар ҳам ушбу ташаббусга қўшилишлари мумкин, дея хабар берди Брюсселда.

Донорлар платформаси йиғилиши, шунингдек, Лугано, Берлин ва Париждаги конференциялар натижаларига асосланиб, Украинага қисқа муддатли ва узоқ муддатли молиявий ёрдам кўрсатадиган барча асосий иштирокчилар ҳаракатларини мувофиқлаштиришнинг кенгроқ жараёнини бошлади. Бу жараён «эҳтиёжлар ва ресурслар ўртасидаги тафовутни бартараф этишга» қаратилган, дея таъкидлайди Европа комиссияси.

Европа Иттифоқи Украинадаги қайта қуриш жараёнини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнашда давом этиш ниятида эканлигига ишонтирмоқда. Брюссел расмийларининг таъкидлашича, унинг Европа Иттифоқига номзод сифатидаги мақомини ҳисобга олган ҳолда, «инвестициялар ислоҳотлар билан бирга бориши» кафолати керак.

Умуман олганда, Европа Иттифоқи ва унинг алоҳида давлатлари, шунингдек, ЕИ молиявий институтлари Украинага молиявий, бюджет, фавқулодда, гуманитар ва ҳарбий ёрдам кўринишида қарийб 49 миллиард евро ажратган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top