Нукусдаги 4 қаватли уйда газ портлади
Икки киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Уйдаги бир неча хонадоннинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 1-қаватгача тушган. Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
29 январ куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйда газ чақнаш ҳодисаси рўй берди. ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра 2023 йилнинг 29 январ куни соат тахминан 16:15 ларда Нукус шаҳри Темир йўл маҳалласи 22 кичик туман 8/1-уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли портлаш содир бўлган.
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, чақнаш оқибатида 2003 йилда туғилган С.Ш. ҳамда 2004 йилда туғилган З.А. куйиш жароҳати олган.
Республика тезкор штаби ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берди. Унга кўра, уйдаги бир нечта хонадоннинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 4-қаватдан 1-қаватгача тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ётқизилган.
«Ушбу воқеа юзасидан Тезкор штаб тузилган ва унинг бошчилигида бахтсиз ҳодиса содир бўлган уйда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, шу жумладан ушбу уйда яшовчи фуқаролар хатловдан ўтказилиб, ўпирилган том ва пол қисмлари остида фуқаролар бор-йўқлигига аниқлик киритиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, ушбу уйда яшаб келаётган қолган фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланди», дейилади хабарда.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 23:55 / 17.05.2025
-
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Спорт | 23:01 / 17.05.2025
-
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Жаҳон | 22:36 / 17.05.2025
-
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
Жамият | 22:23 / 17.05.2025
Мавзуга оид

12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди

23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар

13:46 / 31.03.2025
Андижонда масжид таҳоратхонасида газ портлади

19:46 / 26.02.2025