Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда ҳомиладор аёл тезюрар поездда кўзи ёриди
Ҳомиладор аёлга тиббий ёрдам кўрсатилаётган пайтда поезд 80 дақиқадан кўпроқ вақт давомида тўхтаб тургани айтилмоқда.
Deutsche Bahn компаниясига тегишли тезюрар поездда Париждан Страсбургга бораётган ҳомиладор аёлни тўсатдан тўлғоқ тутди.
Аёл йўловчиларга хизмат кўрсатадиган ходимни огоҳлантиргач, поезд Франция шарқидаги Лувиньи шаҳри вокзалида тўхташга мажбур бўлади. Бу ерда тиббиёт ходимлари поездга чиққани, бола уларнинг ёрдамида туғилгани айтилмоқда.
Бу вақтда поезд 80 дақиқадан кўпроқ вақт давомида тўхтаб турган. Аёл ўғил фарзанд кўрган. Шундан сўнг она ва унинг ўғли энг яқин шифохонага олиб кетилган.
Маҳаллий ОАВга кўра, чақалоққа Феликс деб исм қўйилган, у муддатидан бироз олдинроқ дунёга келган. Хабарларга кўра, айни пайтда она ҳам, бола ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Француз жамоат транспорти хизматларида шаклланган анъанага кўра, йўлда туғилган болаларга совға берилади. 2018 йили Париждаги экспресс-метрода туғилган болага то вояга етгунича йўналишда бепул ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи чипта тақдим этилган.
The Republicain Lorrain нашри жамоатчилик немис оператори – Deutsche Bahn ҳам шундай чипта бериши ёки бермаслиги билан қизиқаётгани ҳақида ёзган.
Мавзуга оид
08:35 / 22.06.2026
Учинчи Hyundai Rotem тезюрар поезди Ўзбекистонга олиб келинди
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026