12:39 / 03.02.2023
6960

Bloomberg'да Ўзбекистон ҳақидаги контентни тарғиб қилиш режалаштириляпти

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Bloomberg таҳририяти раҳбари Марк Сапуто ҳамда Америка медиахолдинги экспертлари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Томонлар Ўзбекистоннинг савдо-инвестиция имкониятлари ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш, маҳаллий медиакомпаниялар билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишда медиахолдинг контент ресурсларидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Марк Сапуто медиахолдинг мультимедиа платформалари, телевидение, радио, рақамли ва босма оммавий ахборот воситалари орқали Ўзбекистон ҳақидаги контентни тарғиб қилиш учун Bloomberg инновация имкониятларидан фойдаланишга тайёр эканини таъкидлади. Америка томони Ўзбекистоннинг бизнес имкониятлари ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга тайёрлигини билдирди. Bloomberg'нинг кўп миллионли аудиторияси учун ноёб медиа-контент яратиш мақсадида Ўзбекистонга бориш юзасидан ҳам қизиқиш билдирилди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилангани ҳолда доимий ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Top