16:30 / 06.02.2023
7158

2022 йилда Ўзбекистонда 80 трлн сўмдан ортиқ транспорт хизматлари кўрсатилди

Кўрсатилган транспорт хизматлари орасида автомобиль транспорти 51 фоиз улушга эга бўлган. 

Фото: KUN.UZ

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари 2022 йилда Ўзбекистонда кўрсатилган транспорт хизматлари таҳлилини эълон қилди. 

Йил якунларига кўра, республикада кўрсатилган жами бозор хизматлари ҳажми 357,6 трлн сўмни ташкил этган. Транспорт хизматлари иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматлари таркибида 22,7 фоиз улуш билан савдо хизматларидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. 

Транспорт хизматлари орасида автомобиль транспорти энг катта улушга эга – 51 фоиз. Ундан кейинги ўринларни 14,2 фоиз билан ҳаво транспорти, 13,1 фоиз билан қувурлар орқали етказиш ҳамда 11,4 фоиз билан темирйўл транспорти эгаллаган.

Кўрсатилган транспорт хизматларининг умумий ҳажмида энг катта улушга эга ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 13,1 трлн сўм; 
  • Тошкент вилояти – 5,94 трлн сўм; 
  • Самарқанд вилояти – 5,33 трлн сўм;  

Энг паст кўрсаткичли ҳудудлар:

  • Навоий вилояти – 1,49 трлн сўм; 
  • Жиззах вилояти – 1,16 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти – 666,2 млрд сўм. 

2022 йилда транспорт хизматлари экспортида энг катта улуш қувур орқали ташиш хизматининг ҳиссасига тўғри келган – 682,65 млн АҚШ доллари. Ундан кейинги ўринларни темирйўл транспорти (508,9 млн АҚШ доллари, ҳаво транспорти (466,1 млн АҚШ доллари) ва автомобиль транспорти (45,2 млн АҚШ доллари) эгаллаган.

Мавзуга оид
Top