Президент инфляция даражасини 10 фоиздан пастга тушириш топшириғини берди
Шавкат Мирзиёев ҳузурида инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2023 йилда инфляция даражасини пасайтириш чоралари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Унда қайд этилишича, 2022 йил якуни билан Ўзбекистонда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган. Барча иқтисодий механизмларни қўллаб, жорий йилда бу кўрсаткични 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда.
Бунинг учун истеъмол товарлари, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, уларни «даладан дастурхонгача» етказиб бериш харажатларини қисқартириб, арзон бўлишини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун аҳолига ажратилган жами 200 минг гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ушбу чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш учун ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича алоҳида «йўл хариталари» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, аҳоли даромадларини оширишда уларнинг бўш пул маблағларини молия бозорига жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга экани, охирги уч йилда аҳолининг банкдаги омонатлари 2 бараварга ошгани таъкидланиб, жозибадор молиявий хизмат турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
11:28 / 20.11.2024
Ҳукумат инвестиция комплекси иқтисодиёт учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга туширади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024