Жамият | 18:58 / 10.02.2023
25323
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Франциянинг bi1 дўконлар тармоғи Ўзбекистондаги фаолиятининг биринчи йилини сарҳисоб қилди

Фото: bi1

bi1 дўконлар тармоғининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

bi1 дўконлар тармоғи истеъмолчиларга рўзғорбоп дўконлар форматини таклиф қилади. Бу ерда юқори сифатли маҳсулотлар арзон нархларда сотилади. Ўзига хослиги шундаки, дўконда таниқли брендларга тегишли маҳсулотлардан ташқари, Ўзбекистондаги шахсий савдо белгили маҳсулотларнинг энг катта ассортиментини (bi1 савдо белгиси остидаги маҳсулотлар) тақдим этади. Айни пайтда bi1 дўконларида эксклюзив маҳсулотлар сони деярли 1000 га етди.

2022 йилда bi1 қандай ишлади?

Француз дўконлар тармоғининг Ўзбекистондаги фаолиятида 2022 йил муваффақиятли якунланди. Ҳар куни минглаб пойтахт аҳолиси харид учун bi1’ни танлайди. Тармоқ бўйлаб пойтахтнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида 27 та филиал иш олиб бормоқда. Шундай филиаллардан бири энди Мирзо Улуғбек туманида ҳам иш бошлади. Филиаллар сут маҳсулотларидан тортиб болалар ва уй-рўзғор буюмларига қадар кенг турдаги маҳсулотларни тақдим этади. 

Ўтган йилда француз дўконлар тармоғи Ўзбекистонда биринчи бўлиб bi1 маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни йўлга қўйди. Бунда Тожикистон экспорт учун ҳамкорлик йўлга қўйилган биринчи мамлакат бўлди.

Бундан ташқари 2022 йилда bi1 бренди Тошкент халқаро TAF – 2022 фестивалида 3 йўналишда ғолиб деб топилди. Дўконлар тармоғининг олиб бораётган фаолияти:

 “Брендинг” номинациясида томошабинлар танлови асосида - олтин;

“Янги маҳсулот ёки хизматни ишга тушириш” номинациясида томошабинлар ва профессионал ҳакамлар томонидан 2 та бронза мукофотига лойиқ кўрилди.

МДҲ ва Европанинг энг яхши мутахассисларидан бири, Франциянинг Auchan гипермаркетлари тармоғида тўққиз йиллик тажрибага эга Олга Кондратьева Ўзбекистонда bi1 компаниясининг эксклюзив маҳсулотларини яратиш устида ишламоқда.

bi1’да ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар сифат назоратининг бир неча босқичларидан ўтади: татиб кўриш, лаборатория синовлари ва мунтазам ишлаб чиқариш аудити.

"Ўтган йил биз учун муваффақиятли бўлди. Биз режалаштирган ишларимизни амалга оширишга улгурдик, 27 та дўкон очдик, ўз брендимиз остида деярли 1000 та маҳсулотни ишлаб чиқдик ва сотувга чиқардик. Шунингдек, Ўзбекистон чакана савдо бозорида биринчилардан бўлиб шахсий савдо белгили маҳсулотларни хориж (Тожикистон) бозорига экспорт қилишни йўлга қўйдик. Бизнинг дўконларимиз шаҳар аҳолисининг харид қилиш учун севимли жойига айланди”, - дейди компания бош директори Винсент Пик.

Директорнинг айтишича, компания 2023 йилда аҳолини бундан ҳам кўпроқ юқори сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш учун Тошкентда янги савдо нуқталарини очишни давом эттиради.

Сифат ва нарх борасида

Компаниянинг Ўзбекистондаги ҳаммуассисларидан бири Қаҳрамон Олимов дўконлар тармоғини ривожлантиришдан мақсад сифат ва нарх уйғунлигини кўрсатиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш эканлиги ҳақида гапирди:

“Биз бу чакана савдо бозоридаги янги йўналиш истиқболида фақат ривожланишни кўряпмиз. Тошкентда 3,5 млн аҳоли яшайди. Бу рақам кун сайин ошиб бормоқда. Энди одамлар ўзлари учун энг муҳим ресурс – вақтни тежашга интилишади. Истеъмолчилар учун юқори сифатли янги маҳсулотларни етказиб берадиган дўконлар яқин ҳудудда бўлиши муҳим. Бу бозорни ривожлантириш керак, кўплаб савдо нуқталарини очиш керак.

Франциялик ҳамкорларимиз билан катта инвестициялар киритиш ҳақида келишувимиз бор. Бу инвестициялар давлат раҳбарининг Францияга ташрифи доирасида йўлга қўйилди. Келгусида Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикаларида филиалларимизни очишни режалаштирганмиз”, - деди у.

Франциянинг Schiever Group компаниялар гуруҳи билан биргаликда Bi1 лойиҳасидан ташқари, Қаҳрамонжон Олимов узоқ вақт давомида Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банклардан бири – “Капиталбанк” ОАЖга раҳбарлик қилган ва 2020 йилда биринчи миллий рақамли банк “Анорбанк” АЖга асос солган.

У республикадаги биринчи нодавлат суғурта компанияси бўлган “Капитал Суғурта” АЖнинг асосий акциядори ҳисобланади.

Қаҳрамонжон Олимов - корпоратив ижтимоий масъулият тарафдори ва мехрибонлик уйлари учун бир қанча хайрия тадбирлари ташкилотчиси ҳисобланади.

Тармоқда янги лойиҳалар йўлга қўйилади

Компания 2023 йилда ҳам дўконлар сонини кўпайтириш ва маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, янги ҳудудларда филиаллар очишни мўлжаллаган. Аҳолининг арзон ва сифатли маҳсулотларни яқин жойдан харид қилишини қулайлаштириш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш мумкин. Шунингдек, жорий йилда дўкондан маҳсулотларни 1 соат ичида етказиб бериш бўйича электрон лойиҳа ишга туширилади. Маҳсулотлар сонини кўпайтириш устида тинимсиз изланиш олиб борилади.

Маълумот ўрнида: Франциянинг bi1 дўконлар тармоғини ўз ичига олган Schiever компанияси ташкил этилганига 150 йилдан ошди. Ҳозир компания таркибидаги дўконлар Франция, Полша, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият юритади. Унинг қамровида bi1’дан ташқари Auchan (Ашан), Kiabi, Schiever Déco, Hôli каби дўконлар тармоқлари мавжуд.

Instagram: https://www.instagram.com/bi1.uz/

Facebook: https://www.facebook.com/bi1.uz

Telegram канал: https://t.me/bi1_uzbekistan

Манзил: https://t.me/bi1_locations

Call-марказ : 78 120 02 20

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид