Чилонзор туманида Франциянинг халқаро Schiever компанияси яна бир bi1 дўконлар тармоғининг очилиш маросимини ўтказди. Компания гуруҳига қуйидаги брендлар киради: bi1, Auchan/Ашан ва Kiabi (иккиси ҳам франшиза остида), Schiever Déco, Hôli ва бошқалар.

Фото: bi1

Очилиш маросимида Schiever компаниясининг бош директори Винсент Пик, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелия Буше ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев сўзга чиқишди.

Фото: bi1

bi1 дўконларида сиз 13 хил янгича мукаммал ўзбекча бренд маҳсулотларидан харид қилишингиз мумкин. Барча маҳсулотлар ўзимизда, Ўзбекистонда Европа стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, дунёнинг етакчи маҳсулотлари кўрсаткичлари билан таъм ва сифат борасида бемалол беллаша олади. Дўконда сиз исталган турдаги озиқ-овқат – сут, гўшт, ун, консерва, сабзавот, атторлик буюмлари, болалар учун товарлар ва бошқа маҳсулотларни топа оласиз.

Фото: bi1

Исмаэль Жермен, Schiever компаниясининг Ўзбекистондаги сотув ишлари бўйича директори:

«Бизнинг асосий вазифаларимиздан бири мижозлар кундалик юмушлар учун арзон нархларда керакли маҳсулотларни уйга яқин масофада бўлган ердан осон ва тез топа оладиган ёрқин, шинам ва қулай дўкон тақдим этиш эди. Биз эса буни уддаладик».

bi1 асосий концепцияларидан бири — ҳар куни арзон нархлар.

Фото: bi1

Ҳозирги кундаги пандемия авж олаётган ҳолатни инобатга олган ҳолда Schiever компанияси аҳолига янада енгиллик яратиш мақсадида хавфсиз етказиб бериш хизмати (доставка)ни йўлга қўйишни режалаштирган. Сиз эндиликда ўзингиз учун зарур бўлган маҳсулотларни уйингизга буюртма қилишингиз мумкин бўлади.