Франциянинг халқаро Schiever компанияси пойтахтимиздаги фаолиятини янада кенагайтириб бормоқда: Чилонзор туманида Bi1 дўконлар тармоғининг яна бир филиали ишга тушди. Шу муносабат билан Bi1 бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамкорлар, журналистлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида расмий очилиш маросими ташкил этилди.

Schiever компания гуруҳига қуйидаги брендлар киради: Bi1, Auchan/Ашан ва Kiabi (иккиси ҳам франшиза остида), Schiever Déco, Hôli ва бошқалар. Bi1 дўконларида кундалик эҳтиёж учун зарур одатий товарлардан ташқари сиз Bi1 шахсий савдо белгиси остида чиқарилаётган 13 хил янгича мукаммал ўзбекча бренд маҳсулотларидан харид қилишингиз мумкин.

Барча маҳсулотлар ўзимизда, Ўзбекистонда Европа стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, дунёнинг етакчи маҳсулотлари кўрсаткичлари билан таъм ва сифат борасида бемалол беллаша олади. Дўкондан сиз исталган турдаги озиқ-овқат – сут, гўшт, ун, консерва, сабзавот, атторлик буюмлари, болалар учун товарлар ва бошқа маҳсулотларни топа оласиз.

Bi1 дўконларининг қисқа фурсат ичида кўплаб мижозлар кўнглидан жой олаётганининг сири нимада? Бу саволимизга очилиш маросими вақтида Schiever Uzbekistan Харидлар бўлими раҳбари (бу вақтга қадар 9 йил Россиядаги «Ашан»да ЎСБ (ўз савдо белгиси) Харидлар бўлимини бошқарган) Ольга Кондратьева жавоб берди:

“Bi1 дўконлари жуда камтарона ва минималистик кўринишга эга. Шу сабабли, ҳар бир дўкон қулайроқ кўринади, бу одамларни нарсалар сотиб олишдан чалғитмайди, танлаш осонроқ бўлади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда SCHIEVER компанияси 850 турдаги маҳсулотлар ва 13 хил шахсий товар белгисини ишлаб чиқдик. Бунинг учун Ўзбекистондаги 700га яқин ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказиб, уларнинг орасида 110 та компания билан шартнома имзоладик”.