07:30 / 10.02.2023
15028

Россия яна Украинага дронлар билан ҳужум қилди

Украинанинг бир қатор вилоятларида Россия қўшинлари томонидан учувчисиз учоқлар учирилиши муносабати билан ҳаво огоҳлантириш режими ишга туширилди. 

Фото: Getty Images

Днипропетровск вилояти аҳолиси маҳаллий вилоят ҳарбий маъмурияти томонидан ҳужум ҳақида огоҳлантирилди, Миколайив вилоятида камида битта учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди, деб хабар берди вилоят полиция бошқармаси бошлиғи Сергей Шайхет.

Россия ва Эрон расмийлари Татаристоннинг Елабуга шаҳрида Эроннинг Shahed-136 камикадзе дронларини ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда, деб ёзганди The Wall Street Journal 5 февраль куни манбаларга таяниб.

WSJ суҳбатдошларига кўра, январь ойи бошида Эроннинг генераллар ва қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компаниялар топ-менежерларидан иборат юқори мартабали делегацияси Россияга келган. Улар завод қурилиши режалаштирилган майдонга ташриф буюришди ва лойиҳани ишга тушириш учун зарур бўлган тафсилотларни муҳокама қилишди.

Оқ уй Кремлнинг бундай ниятлари ҳақида ўтган йилнинг декабрь ойида хабар берган эди, дея қайд этади WSJ. Ҳозир, АҚШ маъмуриятининг манбаларига кўра, музокаралар аниқ режаларга айланган. Шу билан бирга, газета ёзганидек, завод қурилиши ҳали бошланмаган ва шунинг учун у ҳали фронтдаги вазиятга таъсир қилмайди.

Теҳрон ва Москва Эроннинг Shahed-136 дронининг такомиллаштирилган, тезроқ версиясини ишлаб чиқмоқчи. Режага кўра, завод «яқин йилларда» 6 мингга яқин дрон ишлаб чиқариши мумкин бўлади, деб ёзади WSJ.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top