Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир Абдулла Ариповнинг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ташкилий ўзгаришлар юз берди.
Фото: AFP
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг айрим ходимларини эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.
Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг янги тасдиқланган ижро этувчи тузилмасига мувофиқ:
Бахтиёр Мадаминович Хасанов пенсияга чиқиши муносабати билан Бош вазирининг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, Зафар Шахатамович Тўхтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шyъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.
Мавзуга оид
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
16:04 / 27.02.2026