Ўзбекистон | 11:02 / 11.02.2023
5443
1 дақиқада ўқилади

Франция Ўзбекистонда янги фотоэлектр станциялари қуриш имкониятини ўрганяпти

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Франциянинг Total Eren компанияси вице-президенти Антуан Гаррэт билан учрашди.

Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш натижалари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаларига эътибор қаратилди.

Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлиги мисоли сифатида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 2022 йил апрель ойида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси муваффақиятли ишга туширилгани ҳақида сўз борди. Total Eren компаниясининг янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга нияти борлиги билдирилди. Томонлар мамлакатда бўлган янги фотоэлектр станцияларини қуриш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Total Eren қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган электр станцияларини қуриш, лойиҳалаш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Корхона дунёнинг 22 та давлатида фаолият юритади. Total Eren томонидан ишга туширилган жами объектлар ва лойиҳалаштирилаётган энергия ишлаб чиқариш корхоналарининг умумий қуввати 4 ГВтдан ошади.

Мавзуга оид