Ўзбекистон | 12:01 / 13.02.2023
34028
3 дақиқада ўқилади

14 феврал куни айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 14 феврал, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2 даража илиқ, кундузи +7...+9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража совуқ, кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +4...+9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади Ҳарорат кечаси –4...–9 даража совуқ, кундузи –3...+2 даража илиқ бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид