07:47 / 13.02.2023
10322

Афғонистонда иккита зилзила содир бўлди

13 февраль куни Афғонистонда иккита ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

13 февраль Тошкент вақти билан соат 06:09 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,22 градус шимолий кенглик; 71,22 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 587 км жанубий-шарқда.

Шунингдек, Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 06:17 да Афғонистонда яна бир зилзила содир бўлган. 

Зилзила координаталари: 36,84 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 142 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 515 км жанубий-шарқда.

10 февраль куни Афғонистон ва Қирғизистонда 4,2 ҳамда 4,3 магнитудали зилзила содир бўлганди.

Top