08:53 / 14.02.2023
11528
Реклама

«First Development Group» компанияси мутахассислари, компания томонидан қурилаётган тураржой мажмуаларининг қурилиши жараёнида антисейсмик меъёрларига қандай риоя этилаётгани борасида тушунтириш беришди

Фото: Manhattan

Туркиянинг жануби-шарқида ҳамда Суриянинг шимолида содир бўлган кетма-кет зилзилалар муносабати билан кўпчилик: “Менинг уйим хавфсизми? Агар тўсатдан бу каби ҳодиса юз берса, оиламни, ўзимни қандай ҳимоя қила оламан? – деган хавотирли ўйлай бошлади.

“First Development Group” жамоаси жабрланганларнинг барчасига чуқур ҳамдардлик билдиради. Компания мутахассислари Ўзбекистоннинг кўплаб аҳолисини ташвишга солаётган биринчи саволга батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилди. Шу ўринда, янги қурилаётган биноларда, хусусан, “First Development Group” томонидан қурилган биноларда яшаш хавфсизми ёки йўқми деган саволга жавоб бериб, буни “Manhatten” тураржой мажмуаси мисолида, нима учун компания ўз объектларининг сифати ва хавфсизлигини ишонч билан кафолатлай олишини кўрсатиб ўтишни афзал билдилар.

Конструктив қисмининг лойиҳаси меъёрий ҳужжатлар асосида, шу жумладан айникса сейсмик нормалар ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Масалан, “Manhattan” тураржой мажмуасининг ишчи ҳужжатлари бино конструкцияларига сейсмик таъсирнинг пайдо бўлиши ва сезилишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган КМК 2.01.03-19 "Сейсмик ҳудудларда қурилиш" амалдаги меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

“Manhattan” тураржой мажмуаси.

Биноларнинг чўкишига йўл қўймаслик ва сейсмик тўлқинларни максимал даражада сўндириш учун қум-шағал аралашмасидан қалинлиги 5,0 метргача бўлган сунъий асос, пойдевор ётқизиш чоралари кўрилди. Конструкциялар қулашининг олдини олиш ҳамда босимнинг грунтга бир хил тақсимланиши учун плита типидаги пойдевор ишлаб чиқилди (КМК 2.01.03-19 "Сейсмик ҳудудларда қурилиш", КМК 2.02.01-98 “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг пойдеворлари тўғрисида”ги меъёрларига мувофиқ).

Юк кўтарувчи конструкциялар сифатида бикирлик ядросига эга (диафрагма) фазовий монолитли темирбетон каркас ишлатилди. Бикирлик ядросига эга каркаслар бинонинг бутун баландлиги бўйлаб узлуксиз қўлланилган бўлиб, горизонтал сейсмик кучни ўзига қабул қилади. Бикирлик ядролари билан мустаҳкам боғланган қаватлараро монолитли темирбетон плиталар бутун тизимнинг биргаликда ишлашини таъминлайди.

Лойиҳага мувофиқ юқори сифатли ва бардошли конструкцияни яратишда бажарилган ишларнинг сифати ва фойдаланилган қурилиш материалларининг роли муҳимдир. Темирбетон ишларини бажаришда бетоннинг ҳар бир партиясини қуйишдан олдин уч босқичда синчковлик билан текширилади:

  • тижорат бетони етказиб берувчилари юклаш пайтида мустаҳкамликни текшириш учун бетондан намуналар ва бетон сифатли бирикишини аниқлаш учун конус шаклида намуна олади;
  • юклаб жўнатилгандан сўнг, олинган бетон намунаси аккредитациядан ўтган лаборатория томонидан текширилади;
  • бетон қуйиш пайтида масъул уста томонидан текширилади ва текширувдан сўнг барча маълумотлар журналларда қайд этилади.

7 ва 28 кундан кейин намуналар лаборатория шароитида механик усулда қайта текширилади.

“Manhattan” тураржой мажмуаси.

Тижорат бетондан ташқари, темирбетон конструкцияларда фойдаланиш учун металл буюмларнинг ҳар бир партияси аккредитацияланган лаборатория томонидан ёрилишга синовдан ўтказилади. Ижобий натижа олингандан кейингина қурилиш майдонида металл буюмлардан фойдаланишга рухсат берилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, FDG компанияси Россияда ишлаб чиқарилган А500 маркали арматуралардан фойдаланади.

“Manhattan” тураржой мажмуаси.

FDG компанияси Германиянинг Peri компанияси билан 5 йилдан бери опалубкалар бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу компания опалубка ва хавоза ишлаб чиқарувчи компанияларнинг жаҳон рейтингида энг яхши 10 таликдан жой олган. Peri компаниясининг ускуналари юқори аниқлиги ва чидамлилиги билан ажралиб туради, бу эса ўз навбатида FDG компаниясига бехато ва конструкциянинг 100% мустаҳкамлигини сақлаган ҳолда бетон қуйиш имконини беради.

Темирбетон конструкцияни қуйиш бўйича ишлар тугаллангандан сўнг, 10 кун давомида об-ҳаво шароитига қараб бетонни парвариш қилиш бўйича ишлар олиб борилади, бунда ҳарорат ва намлик ҳисобга олинган ҳолда темирбетон конструкцияси сифати ва мустаҳкамлигининг ёмонлашишига йўл қўйилмайди.

Бинонинг ташқи ўраб турган конструкциялари ва хонадонларнинг оралиқ деворларида бино каркасига юкларни минимал таъсир этувчи енгил автоклавли газ блоки фойдаланилган. Мустаҳкамлик, бардошлилик ҳамда деворнинг текисликдан силжишига қаршилик кўрсатиш учун металл прокатдан рамка элементларини, ригел (тўсин)ларни ўрнатиш ва горизонтал мустаҳкамлаш каби бир қатор чора-тадбирлар кўрилган.

Зилзила пайтида, бизга ҳар доим эшик кесакисида туриш кераклиги ҳақида ўргатишганини эслайсизми? Шу ўринда, таъкидлаш керакки, эшик ва ром ёриқларига йирик ва майда тўлдирувчиларни ётқизиш пайтида, шунингдек, девор ва бўлинмаларда уч метрдан ортиқ узунликдаги антисейсмик камар ва ядролардан фойдаланилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, сейсмиклик даражаси паст бўлган мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда бундай технология, қурилиш объектининг неча қават бўлишидан қатъий назар, мажбурий ҳисобланади.

FDG компанияси қурилиш ва лойиҳалаш бошқармаси мутахассисларининг фикрича, замонавий бинолар зилзилаларга анча бардошлидир. Сабаби, бу меъёрий талабларнинг доимий равишда ортиб бораётганлиги ҳамда ҳисоб-китобларнинг янада аниқроқ бўлаёганлиги билан боғлиқдир. Авваллари сейсмик кучлар энг оддий консол-стерженли модель усули - осциллятор ёрдамида аниқланган бўлса, ҳозирда 3Д-моделлаштириш бинонинг сейсмик таъсир остидаги ҳаракатини ва бу ҳолда юк кўтарувчи қисмида пайдо бўладиган кучларни тўлиқроқ ва аниқроқ аниқлаш имконини бермоқда. Янги билимлар қўшимча конструктив чекловларини келтириб чиқарди, бу эса алоҳида тугунларда мустаҳкамлаш фоизининг ошишига олиб келди.

Ушбу стандартларга амал қилиш бўйича назорат қандай амалга оширилади? Бу ерда FDG компаниясининг назорат қилувчи давлат органлари билан объектни лойиҳалашдан бошлаб ишга туширишгача бўлган ишларнинг барча босқичларида ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади:

  • дастлабки лойиҳалаш босқичида – шаҳар кенгаши томонидан шаҳарнинг бош режасига мувофиқлиги, мажмуа архитектура қисмининг эса белгиланган норма ва стандартларга мувофиқлиги текширилади;
  • ишчи ҳужжатларни тасдиқлаш босқичида – стандартларга мувофиқлигини текшириш учун давлат экспертизасига ишчи чизма тақдим этилади, бунда конструктив-архитектура қисми, ички ва ташқи тармоқлари, шунингдек объектнинг бош режаси батафсил ишлаб чиқилади;
  • қурилишга рухсат олиш босқичида – Давлат архитектура қурилиш назорати ушбу объектни етказиб бериш санасига қадар назоратга олиш ва назорат қилиш бўйича компания билан шартнома тузади;
  • қурилиш босқичида назорат уч томонлама амалга оширилади: ДАҚН, лойиҳалаш ташкилоти ва буюртмачи томонидан. Томонларнинг ҳар бири бажарилган ишларнинг лойиҳага мувофиқлигини текширади (қурилишнинг олдинги босқичи текширилмай туриб кейинги босқичига ўтилмайди), сифати текширилади, муаллифлик ва кундалик техник назорат амалга оширилади ва агар лойиҳадан озгина бўлса-да оғиш мавжуд бўлса, бу журналларда қайд этилади ва камчиликлар бартараф этилмагунча қурилиш жараёни тўхтатилади;
  • қурилиш якунланганидан сўнг барча журналлар, бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар, лаборатория хулосалари ва барча керакли ҳужжатлар қайта текшириш ва сақлаш учун ДАҚНга топширилади.

16 қаватли блок пойдевор ёстиғини қуриш учун М400 маркали бетондан – 1080 м3, М500 маркали арматурадан – 112 тонна ишлатилади.

Хулоса сифатида:

  • FDG компанияси ўз объектларининг сифати ва хавфсизлигига ишонади, чунки бу компаниянинг ажралмас тамойилидир ва буни энг юқори сифатли бетондан фойдаланишлик ва арматуранинг миқдори тасдиқлайди;
  • FDG компанияси қонунларни, белгиланган меъёрлар ва тартибларни ҳурмат қилади ва бу борада давлат ташкилотлари ҳамда хизматлари билан ҳамкорлик қилиш учун доимо очиқдир, улар томонидан тўсиқсиз назорат олиб боришларини таъминлайди;
  • ўз навбатида, давлат ташкилотлари назоратга олиш ва назорат қилиш бўйича барча ишларни мунтазам равишда амалга ошириб борадилар.

Айнан шунинг учун ҳам FDG компанияси, FDG тураржой мажмуаларида яшаш хавфсиз эканлигини кафолатлайди ва “Parkent Plaza”, “Manhattan”, “Fayzli” ҳамда “Riverside” мажмуаларининг ҳар бир аҳолиси: “Менинг уйим – менинг қалъам” деб ишонч билан айтиши мумкинлигини билдиради.

www.fdg.uz

www.manhattan.uz

www.parkent-plaza.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top