Ўзбекистон | 21:00 / 16.02.2023
11145
1 дақиқада ўқилади

Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлаштириш хизмати жорий этилади

Бу давлат хизматлари тоифасига киритилиши кутилмоқда. 

Йил охиригача Ўзбекистонда талабаларнинг ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятини берувчи бепул электрон хизмат жорий этилиши мумкин. Бу – 2023 йилги давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Унга кўра, бу хизмат ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилиб, бунда:

  • ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестри ишлаб чиқилади;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар устувор равишда жойлаштирилади;
  • ЯИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади. 

Лойиҳа бўйича таклифларни ушбу манзил орқали юбориш мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид