НКМК Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни кучайтиради
9-15 февраль кунлари Навоий кон-металлургия комбинати мутахассисларининг бир гуруҳи Жанубий Кореяга боришди. У ерда мамлакатнинг етакчи саноат ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш компаниялари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Фото: НКМК
Сафар давомида комбинатнинг юқори малакали мутахассислари Жанубий Кореянинг мисни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли товарларни ишлаб чиқариш ҳамда машинасозлик ва станоксозлик каби йўналишларда фаолият юритадиган “PNT INC.”, “KOMA TECH”, “SMART MACHINE Tool”, “HANKOOK Machine Tools” компанияларида бўлдилар. Таъкидлаш керакки, Жанубий Корея электроника, робототехника, автомобилсозлик, кемасозлик, оғир машинасозлик ва саноатнинг бошқа юқори технологияларга асосланган тармоқлари кенг миқёсда ривожланган давлат ҳисобланади.
Жанубий Кореянинг замонавий ишлаб чиқариш занжирини тўлиқ йўлга қўйиш борасидаги тажрибасини ўрганиш мақсадида комбинат мутахассислари юқори қўшилган қийматли товарларни ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган, қалинлиги 6-8 микронлик мис фольгасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик ускуналарни ишлаб чиқарадиган “PNT INC.” компаниясининг Гуми шаҳрида жойлашган заводида бўлдилар. У ерда комбинат мутахассислари ва мазкур компания вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди. Музокаралар натижасида “НКМК” АЖ негизида мис фольгасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мис фольгаси бугунги кунда жуда талаб юқори бўлган маҳсулот ҳисобланади. Бу маҳсулот электроника, автомобилсозлик, станоксозлик, асбобсозлик каби соҳаларда кенг қўлланилади. Бу эса ўз навбатида жаҳон бозорига юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди.
Комбинат мутахассислари Жанубий Кореянинг машинасозлик ва станоксозлик соҳасидаги тажрибаси билан танишиш учун “KOMA TECH”, “SMART MACHINE Tool”, “HANKOOK Machine Tools” компанияларининг Кимхэ шаҳрида жойлашган заводларида ҳам бўлдилар. Ташриф давомида мазкур компаниялар учун керакли деталь ва эҳтиёт қисмларни “НКМК” АЖ Навоий машинасозлик заводида ишлаб чиқариш ҳамда юқори технологияларга асосланган станоклар ишлаб чиқаришни комбинатда йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда янги авлод станокларини ишлаб чиқаришга имконият яратади.
Навоий кон-металлургия комбинати ва Жанубий Кореянинг етакчи саноат компаниялари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар яқин келажакда Марказий Осиёда биринчи бўлиб, хомашёни қазиб олишдан то юқори қўшилган қийматли товарларни ишлаб чиқаришгача бўлган занжирни ташкил этиш, мамлакатимиз йирик саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги саноат кооперациясини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
“НКМК” АЖ матбуот хизмати
Реклама
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
Жаҳон | 21:21
-
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди
Ўзбекистон | 20:29
-
«Ракета шаҳарлари». Теҳрон нима учун ўзининг махфий ерости базаларини айнан ҳозир кўрсатишга қарор қилди?
Жаҳон | 20:03
-
Эрон армияси жанговар шай ҳолатга келтирилди — Reuters
Жаҳон | 19:44
Мавзуга оид

17:00 / 01.09.2024
Мустақиллик байрами Навоий кон-металлургия комбинатида кенг нишонланди

17:00 / 06.07.2024
Навоий кон-металлургия комбинати “Барқарор” прогнози билан “ББ-” даражасидаги халқаро кредит рейтингини олди

10:42 / 02.06.2024
Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди

16:01 / 27.04.2024