Словакия парламенти Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат деб тан олди
Словакия парламенти Россия режимини террористик, Россияни эса терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олди. Бу пайшанба куни қабул қилинган резолюцияда айтилади, дея хабар беради Словакия Республикаси Миллий ассамблеяси матбуот хизмати.
Ҳужжатда депутатлар Россиянинг тинч аҳолига, фуқаролик объектларига ва асосий энергетика тузилмаларига қарши кенг кўламли ҳужумларини қораладилар, шунингдек, Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Резолюцияда Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш бўйича тўғридан тўғри ва билвосита таҳдидлари қораланади.
Бундан ташқари, Словакия парламенти Россия тажовузкорлиги, инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларини таъқиб қилиш учун махсус трибунал яратиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
15:10 / 26.09.2024
Ўзбекистон ва Словакия иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
11:35 / 09.09.2024
ЕИ демократияга чекловлар туфайли Словакияни маблағдан маҳрум қилиши мумкин
23:18 / 06.09.2024
Словакия бош вазирига ўқ узган ёзувчи ўзининг озод этилишини сўрамоқда
21:36 / 30.08.2024