ЕИ демократияга чекловлар туфайли Словакияни маблағдан маҳрум қилиши мумкин
Европа Иттифоқи Словакиянинг махсус прокурор лавозимини бекор қилиш қароридан норози. Бу орган Европа маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ бир қатор коррупцион ишларни назорат қилган.
Европа Иттифоқи Словакияни демократик ислоҳотларни чеклагани учун жазолашга қаратилган таклифни ишлаб чиқмоқда. Кўриб чиқилаётган чора ЕИнинг Братислава учун мўлжалланган маблағларини блоклашга олиб келиши мумкин, деб хабар берди Bloomberg 8 сентябр, якшанба куни манбаларга таяниб.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, Еврокомиссия Словакиянинг популист бош вазири Роберт Фицо махсус прокурор лавозимини бекор қилиш тўғрисидаги қарорига жавобан ЕИ маблағларини блоклаш механизмини ишга тушириш бўйича лойиҳа тайёрлаган.
Манбаларнинг таъкидлашича, Европа комиссияси томонидан бошланган жараён дастлабки босқичда ва ҳали ЕК раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан тасдиқланиши керак.
Братиславага нима таҳдид солмоқда?
Словакиядаги давлат инвестицияларининг деярли 80 фоизи Европа Иттифоқи фондлари томонидан молиялаштирилади. Ушбу маблағлардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳар қандай муаммолар аллақачон ҳаддан ташқари давлат бюджети тақчиллигидан азият чекаётган Словакия учун жиддий зарба бўлади.
Европа комиссияси томонидан кўриб чиқилаётган жазо вариантларидан бири, агар у пулларга таҳдид кўрса, Европа Иттифоқига молиялаштиришни музлатиш имконини берадиган механизмни ишга туширишни ўз ичига олади. Бу механизм ЕИга Словакияга ажратилган деярли 13 миллиард евронинг бир қисмини ЕИ бюджети доирасида сақлаб қолиш имконини беради.
Европа комиссияси, шунингдек, Словакияга COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун ажратилган 2,7 миллиард евро субсидиянинг бир қисмини ёки тўлиқ ушлаб қолиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Махсус прокурор идорасининг ташкил этилиши ушбу маблағларни таъминлаш шартларидан бири бўлди.
Роберт Фицо 2023 йил октябр ойида ҳокимиятга қайтганидан сўнг Жиноят кодексини тубдан қайта кўриб чиқиш ва бир қатор юқори мартабали шахсларнинг коррупция ишларини кўриб чиққан махсус прокурор лавозимини тугатиш тўғрисидаги қарорлари туфайли Брюссел томонидан қаттиқ назорат остида бўлиб турибди.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024