АҚШ разведкаси: Украинада 30 мингдан ортиқ «вагнерчи» ҳалок бўлди
Украинада, АҚШ разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, 30 мингдан ортиқ «Вагнер» ХҲК жангарилари ҳалок бўлган ва ўтган йилнинг декабрь ойи бошидан бери ўлдирилган ёлланма аскарларнинг 90 фоизи собиқ маҳбуслардир, дея маълум қилди Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби. Sky News унинг сўзларидан иқтибос келтирган.

Фото: Reuters
Кирбининг сўзларига кўра, «вагнерчилар» Донецк вилоятининг Бахмут ва Соледар минтақасидаги Россия ҳужумида фаол иштирок этган ва ХҲКнинг ўзи асосан «Украинада жанг қилиш учун қамоқхоналардан озод қилинган жиноятчилар»дан иборат.
Бир неча соат олдин Буюк Британия Мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲК Украинага жуда кўп маҳкумларни жўнатганини ва улар орасида «йўқотиш даражаси 50 фоизга етганини» айтганди.
Украинада Россия уруши бошланганидан бери, Россия Мудофаа вазирлиги ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси кучларининг 175-200 минг жангчиси ҳалок бўлган ва яраланган бўлиши мумкин. Бундай маълумотлар Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг 17 февраль куни кундалик ҳисоботида келтирилди.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, жами 40-60 минг ҳарбий ҳалок бўлган. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россияда «қисман сафарбарлик» ўтказилган 2022 йил сентябридан буён уларнинг сони сезиларли даражада ошган.
Замонавий стандартларга кўра, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар нисбати - юқори, деб таъкидлади Британия разведкаси. Бу, албатта, шахсий таркибнинг кўпчилиги учун ўта қониқарсиз тиббий ёрдам билан боғлиқ, дейилади ҳисоботда.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

21:23 / 27.04.2025
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

18:17 / 27.04.2025
Россия денгиз пиёдалари ва Z-блогерлар Курск областида ҳамон украин ҳарбийлари борлигини хабар қилди

15:46 / 27.04.2025
АҚШ ички хавфсизлик вазирининг сумкасини ўғирлашга алоқадор шахс ҳибсга олинди

10:16 / 27.04.2025