Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Россиянинг 5,3 млрд евродан ортиқ активларини музлатиб қўйди
Фото: Picture Alliance
Жарима чоралари нафақат Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган жисмоний шахслар ва компанияларнинг, балки Россия Марказий банкининг маблағларига ҳам таъсир кўрсатди, дея хабар беради Германия молия вазирлиги.
Украинада уруш бошланганидан бери Германияда музлатилган Россия активларининг умумий миқдори тахминан 5,32 миллиард еврони ташкил қилди. Бу ҳақда 18 февраль, шанба куни Германия молия вазирлигига таяниб, Welt am Sonntag ҳафталик нашри хабар берди.
Нашрнинг аниқлик киритишича, жазо чоралари нафақат Европа Иттифоқининг санкция рўйхатига киритилган жисмоний шахслар ва компанияларнинг маблағларига, балки Россия Марказий банкига ҳам таъсир қилган. Россиялик олигархларга тегишли музлатилган пуллар миқдори ҳақидаги ҳафталик саволини вазирлик жавобсиз қолдирди.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Санкцияларни қўллаш бўйича янги марказий идора (ZfS) ҳали ҳам ташкил этилиш босқичида. Айни пайтда у ерда 36 нафар ходим ишламоқда, бироқ ходимлар сонининг «доимий» ўсиши кузатилмоқда. «Активларни идентификация қилиш каби устувор йўналишлар» учун тегишли тузилмалар яратилмоқда.
Ўтган йилнинг декабрь ойида қабул қилинган Германияда санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қонуннинг иккинчи қисмига кўра, ZfS маҳкама сайтида эълон қилинган музлатилган активлар реестрини ҳам юритиши керак. Бироқ, бу ҳали содир бўлмади.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025