Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 феврал куни айрим ҳудудларда ҳарорат 18 даражагача исийди
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 20 феврал, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+4 даража, кундузи +14...+16 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +4...+9 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...+3 даража, кундузи +9...+14 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Мавзуга оид
10:35 / 16.02.2026
Ҳафта давомида ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда
10:32 / 16.02.2026
Қатор вилоятларда сел ва сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
14:33 / 14.02.2026
Яшин тушдими ёки AI маҳсули? Ҳокимлик Ўзгидромет хабарини рад этди
11:30 / 13.02.2026